Марадона нега доим иккита соат таққан? Бу сирни Роналдо очди
- 3-декабр 2020, 19:01
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Диего Марадона доим иккала қўлида соат тақиб юрган. Бунинг сабабини кўпчилик билмайди. Аргентиналик марҳум футболчи билан дўстона муносабатда бўлган Роналдо бу сирни очди.
- Диего футболга катта мерос қолдирди. Оламдан ўтганини ҳазм қилиш қийин бўляпти. У кўп одамларнинг ҳаёт тарзини ўзгартирган. У мени илҳомлантиргани учун бир умр миннатдорман.
Бир марта Марадона Мадридга келганидан бирга овқатланган эдик. У ҳар доим иккита соат тақарди. Диего бу соатларни ҳеч ечмаслигини кўп гапиришарди. Мен ундан нега иккита қўлига соат тақиб олганини сўрадим. У бу соатлар қизларидан совға эканини ва шунинг учун ҳам доим қўлида эканини айтди, - деди Роналдо.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ