Манчестерликларнинг асосий муаммоси очилди
- 12-апрел, 16:51
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Жорий чемпионатни Европа Чемпионлар лигасига йўлланма берувчи ўринларда якунлаш учун курашаётган “Манчестер Юнайтед” сардори Бруну Фернандеш сўнгги йилларда жамоага нима етишмаётганини айтиб берди.
Бу мавсум бошида ҳам манчестерликлар жиддий қийинчиликларга дуч келди, бироқ Майкл Кэррик бош мураббийликка келганидан кейин жамоа жуда яхши формага кирди.
- Биз Кэррик келганидан кейинги каби натижаларни бутун мавсум давомида кўрсата оламизми? Ҳар қандай жамоа қисқа вақт оралиғида яхши ўйнай олади.
Бироқ бутун мавсумни муваффақиятли ўтказиш анча қийин. Мен Манчестерга келганимдан бери бутун мавсум давомида натижага эришганимизни кўрмаганман.
Нима етишмаяпти? Барқарорлик. Чемпионатда ҳар бир очко, ҳар бир майда жиҳат муҳим, - деди Бруну Фернандеш журналист Жейсон Бёрт билан суҳбатда.
Айни пайтда “Манчестер Юнайтед” мусобақа жадвалида “Арсенал” ва “Манчестер Ситидан кейин учинчи ўринни эгаллаб турибди.