
"Манчестер Юнайтед"да дебют қилишга улгурмаган футболчи соғайди
- 9-октябр 2024, 21:04
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Ҳимоячи Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан сўнг дарҳол жароҳат олган эди. Футболчи яқинда ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига махсус югуриш йўлакчасида машқ қилаётгани акс этган видеосини жойлаштирди.
"Қайтиш йўлида", - деб ёзган Йоро.
Айтиш жоизки, 18 ёшли франциялик футболчи "Манчестер Юнайтед" таркибига ёзги трансферлар даврида "Лилль"дан келиб қўшлди. У ҳали "қизил иблислар" сафида расмий дебют ўйинини ўтказмаган. Йоро "Арсенал"га қарши бўлиб ўтган мавсумолди ўртоқлик учрашувида жароҳат олган эди.
«Манчестер Юнайтед» айни дамда Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги ўйинини 19 октябрь, шанба куни "Брентфорд"га қарши ўтказади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ