"Манчестер Юнайтед" инглизлар юзини ерга қаратди

"Манчестер Юнайтед" инглизлар юзини ерга қаратди

«Манчестер Юнайтед» Чемпионлар лигаси умумий босқичи учинчи турида сафарда «Комо» жамоасига қарши майдонга тушди. Учрашув Комодаги «Джузеппе Синигалья» стадионида бўлиб ўтди ва 4:1 ҳисобида италияликлар ғалабаси билан якунланди. 

Ҳисоб ўйин бошланишидан кўп ўтмай, 2-дақиқада очилди — «қизил иблислар» дарвозасини Нико Пас ишғол этди. У 57-дақиқада яна бир гол уриб, дублини расмийлаштирди. Мезбонларнинг яна икки голига эса 49-дақиқада Анастасиос Дувикас ва 76-дақиқада Рамон муаллифлик қилди.

Манчестерликлар ўйин охирида Зиркзеенинг аниқ зарбаси эвазига ягона жавоб тўпини киритди. 

Opta статистика хизмати маълумотларига кўра, «Манчестер Юнайтед» тарихда илк бор Еврокубокларнинг қаторасига икки ўйинида дастлабки икки дақиқа ичида гол ўтказиб юборган биринчи инглиз клубига айланди. Ўтган турда Чемпионлар лигасида «МЮ» «Атлетико»га қарши баҳсда 1-дақиқада гол ўтказган эди.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ