“Манчестер Сити” “Реал” етакчисини сотиб олишни кўзламоқда
- 20-январ, 03:25
- Abdukarim Atayev
- 0
- Футбол
"Манчестер Сити" "Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниорни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
"Topskills Sports UK" нашри хабар беришича, "шаҳарликлар" бразилялик форварднинг трансферини жорий трансфер ойнасидаёқ ҳал қилишга уринмоқда. Бундан ташқари, ҳужумчининг ҳизматларига "Бавария", "Челси" ва "Ан-Наср" жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Винисиуснинг ўзи ҳам "Реал"ни тарк этишни хоҳлаяпти.
25 ёшли футболчининг айни вақтда "трансфермаркт" порталидаги нархи 150 миллион еврони ташкил этади. Унинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Маълумот учун, форвард жорий мавсум "қироллик клуби" сафида 29 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол киритди ва 8 та голли узатма амалга оширган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ