"Манчестер Сити" қимматбаҳо вингер трансферини ҳал қилишга яқин
- 3-январ, 11:23
- Ali Ahmadxo’jayev
- 0
- Футбол
"Манчестер Сити" "Борнмут" вингери Антуан Семеньонинг трансферини келишиб олди. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс Х саҳифасида маълум қилди.
Айни пайтда томонлар трансфер билан боғлиқ барча ҳужжатларни расмийлаштиришни якунлашмоқда. Битимнинг расмий тасдиқланиши ва уни якунлаш муддатлари бўйича тафсилотлар яқин кун ичида кутилмоқда.
Премьер-лиганинг жорий мавсумида 25 ёшли футболчи 18 та учрашувда қатнашиб, 9 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Аввалроқ, "шаҳарликлар" Семеньо учун 65 миллион фунт стерлингдан сал камроқ товон пули тўлаши, содиқлик бонуси ва агентлик комиссияси ҳам қўшилиши хабар қилинганди. "Манчестер Сити" кўрсатилган суммани уч йил ичида бўлиб тўламоқчи.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ