"Манчестер Сити" Италиядан ярим ҳимоячи олиб келмоқчи
- 31-май 2025, 17:52
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Аталанта" ярим ҳимоячиси Эдерсон "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин. Англиянинг амалдаги чемпиони 25 ёшли бразилиялик футболчини трансфер қилиш борасида музокаралар олиб бормоқда.
Трансфер нархи 70 миллион евро атрофида бўлиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, Эдерсонга "Бавария", "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" каби грандлар ҳам қизиқиш билдирмоқда.
У ўтган мавсумда "Аталанта" сафида барча мусобақаларда 49 та ўйинда қатнашиб, 5 та гол ва 2 та голли узатма амалга оширди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ