
"Манчестер Сити" ҳимоячиси бойлигининг ярмидан айрилиши мумкин
- 30-сентябр 2024, 23:01
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
“Манчестер Сити” ҳимоячиси Кайл Уокернинг рафиқаси Энни Килнер футболчининг хиёнатидан кейин у билан муносабатларини тиклашга тайёр. Бу ҳақда The Sun хабар бермоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, агар у 15 миллион фунт стерлинг тўласа, қиз Уокер билан оилавий ҳаётга қайтади.
Хабар қилинишича, ҳимоячининг собиқ севгилиси, модель Лорин Гудман футболчининг рафиқасига ундан фарзанд кўргани ҳақида хабар берган.
Манбага кўра, Энни Килнер аллақачон юридик маслаҳат олган ва у ерда футболчи бойлигининг ярмига эгалик қилиш ҳуқуқи ҳақида билиб олган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, гап 27 миллион фунт стерлинг ҳақида кетмоқда.
Эр-хотин адвокатлар билан молиявий келишувни муҳокама қилишди. Нашрнинг қайд этишича, эр-хотиннинг муносабатлари ҳамон беқарор.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ