“Манчестер Сити” Фоден бўйича якуний қарорга келди
- 9-март, 05:31
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Манчестер Сити” раҳбарияти ҳужумкор ярим ҳимоячи Фил Фоден билан меҳнат шартномасини узайтиришни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, “шаҳарликлар” ўз тарбияланувчисини таркибда сақлаб қолишни хоҳламоқда, аммо 25 ёшли футболчининг беқарор спорт формаси сабаб музокаралар мураккаб бўлиши мумкин. Клуб ҳали ҳам футболчи аввалги юқори формасига қайта олишига умид қилмоқда.
Жорий мавсумда Фоден барча мусобақаларда 38 та ўйинда иштирок этиб, 10 та гол урди ва бешта голли узатма берди. Унинг “Манчестер Сити” билан амал қилаётган шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунланади.
Transfermarkt экспертлари ярим ҳимоячининг қийматини 80 миллион евро деб баҳоламоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ