
Манба: Каземиро "қизил иблислар" аъзосига айланди
- 19-август 2022, 18:35
- 0
- Футбол
"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Каземиро "Манчестер Юнайтед" футболчисига айланади. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Трансфер нархи 60 миллион еврони ташкил этади. Шунингдек, "қизил иблислар" кейинроқ "қироллик клуби" ҳисоб рақамига яна 10 миллион евро ўтказиб беради. 30 ёшли Каземиро Манчестер клуби билан 5 йиллик шартномага розилик билдирган.
Бразилиялик иқтидор эгаси янги клубида ҳафтасига 350 минг фунт стерлинг миқдорида маош олиши айтиб ўтилган. Бу унинг клубдаги энг юқори маошга эга 3-футболчи бўлишини англатади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ