
Малайзия кубоги. "Теренггану" ғалаба қозонди, Нурилло Тўхтасинов эса ...
- 16-сентябр 2023, 20:38
- 0
- Футбол
Малайзия кубоги 1/4 финал босиқичидан ўрин олган "Теренггану" ва "Селангор" жамоалари ўртасидаги биринчи ўйин бўлиб ўтди. Мазкур тўқнашувда майдон эгалари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Теренггану" таркибида ҳаракат қилаётган легионеримиз Нурилло Тўхтасинов баҳсни асосий таркибда бошлаб, тўлиқ ҳаракат қилди. Тўхтасинов 22-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Яна бир вакилимиз Сардор Қулматов эса қайдномадан ўрин олмади.
Мазкур жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 24 сентябрь куни ўтказилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ