Максим Боков: "Файзуллаев шубҳасиз ЦСКАнинг асосий футболчиларидан бири эди"
- 25-июл 2025, 00:39
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, 21 ёшли футболчи Аббосбек Файзуллаев фаолиятини Туркиянинг "Истанбул Башакшехир" клубида давом эттиради.
ЦСКА ёшлар жамоаси мураббийи Максим Боков ушбу трансферга изоҳ берди:
"Файзуллаев шубҳасиз ЦСКАнинг асосий футболчиларидан бири эди. Унинг кетиши кўзга ташланмай қолмайди. Эҳтимол, бу қарор унинг шахсий истагига боғлиқ. Аббос иқтидорли футболчи, унда сўнгги вақтларда бироз тўхталиш кузатилган бўлса-да, у юқори даражада ўйнай олади. Энг муҳими — Туркияда унга мос мураббий бўлиши керак" — деди мураббий.
Эслатиб ўтамиз, Файзуллаев ўтган мавсум ЦСКА сафида 39 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 8 та ассист қайд этди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ