
"МакГрегор-Чендлер" жанги қачон?
- 2-сентябр 2024, 13:48
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Чейл Соннен UFC раҳбарияти Конор Макгрегор ва Майкл Чандлер ўртасида жангни қачонга режалаштираётганини айтди.
"UFC даги ички манбаларимга кўра, январь ойида Калифорнияда Конор ва Майкл ўртасида жанг ташкил этилади" – дея Чейлнинг сўзларини келтирди Low Kick ММА портали.
Эслатиб ўтамиз, июнда МакГрегор(22-6) "UFC 303" турнирида Майкл Чендлер(23-8) билан жанг ўтказиши керак эди, аммо ирландиялик оёқ бармоғидан олган жароҳати туфайли баҳс бекор қилинганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ