Маҳмуд Муродовнинг рақиби ўзгарди!
- 28-феврал 2025, 14:28
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Аввалроқ, таниқли ММА жангчимиз Маҳмуд Муродов "Oktagon 68" турнирида иштирок этишини хабар бергандик. Бироқ бугун унинг рақиби бразилиялик Жоилтон Люттербах(40-9) жароҳати сабаб жангдан чиққани маълум бўлди.
Шундан сўнг, тез фурсат ичида Лига Муродов учун янги рақиб топилди. Энди ҳамюртимиз 8 март куни Эномотога қарши октагонга кўтарилади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур турнир Германиянинг Штутгарт шаҳрида ташкил этилиши белгиланган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ