Маҳмуд Муродов рақибни "янчиб ташлади"
- 9-март 2025, 00:12
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Айни пайтда Германиянинг Штутгарт шаҳрида "Oktagon 68" турнири бўлиб ўтмоқда.
Эътиборлиси, унда таниқли ММА жангчимиз Маҳмуд Муродов ҳам иштирок этди. Швейцариялик Ясубей Эномотога қарши октагонга кўтарилган ҳамюртимиз 2-раунддаёқ рақибини нокаутга учратди.
Маълумот учун, ушбу ғалаба Муродов учун профессионал фаолиятидаги йигирма саккизинчиси бўлди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ