
Маҳмуд Бахшиллоев Истанбул рейтинг турнири ғолиби!
- 24-феврал 2022, 23:14
- Karim Xudayqulov
- 0
- Яккакурашлар
Истанбул шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича рейтинг турнири муросасиз курашлар остида давом этмоқда.
Қувонарлиси, яна бир курашчимиз мусобақанинг олтин медалини қўлга киритди. 67 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Маҳмуд Бахшиллоев ҳал қилувчи финал беллашувида норвегиялик Мортен Торесенга қарши баҳс олиб борди ва рақибини 5-2 ҳисобида доғда қолдирди.
Бухоролик полвонимиз финалга қадар туркияликлар Фуркан Сонкурни 8-1, Волкан Чакилни 5-1, Фуркан Йилдизни 4-3 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси матбуот хизмати
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ