"Мадрид дербиси"да "Атлетико" "Реал" устидан ажойиб ғалабани қўлга киритди
- 27-сентябр 2025, 21:11
- Suhrob Xolbekov
- 1
- Футбол
Ла Лиганинг 7-туридан ўрин олган "Атлетико" - "Реал" учрашуви бўлиб ўтди ва унда "матрасчилар" зафар қучишди.
Дастлаб, 14-дақиқада Ле Норман ҳисобни очди, 25-дақиқада эса Мбаппе ҳам ўз номига гол ёздириб қўйди. Орадан 10 дақиқа ўтар-ўтмас Гюлер Винисиуснинг ажойиб узатмасидан сўнг жамоасини олдинга олиб чиқди. Шундан кейин мезбонлар таркибидан Сёрлот боши билан дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Иккинчи таймда эса Альварес пенальти ва жарима зарбасидан голлар уриб, дубль қилди. Сўнгги дақиқаларда Гризманн орадаги фарқни 3 тага етказиб қўйди.
Шу тариқа, "Реал" 18 очко билан биринчи ўринда қолди, лекин "Барселона" бу турда Мадрид клубидан ўтиб кетиши мумкин. "Атлетико" эса 4-поғонага кўтарилиб олди.
Ла Лига
vs
Atlético Madrid won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ