Луис Энрике аламли мағлубиятга ким айбдор эканини айтди
- 27-ноябр 2024, 09:45
- Zohir Toshxo’jayev
- 1
- Футбол
Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг бешинчи турида “Бавария” ўз мухлислари кўз ўнгида “Пари Сен-Жермен”ни кичик ҳисобда мағлуб этди.
Мюнхенликларга ғалаба келтирган ягона голни кореялик ҳимоячи Ким Мин Джэ киритди. Учрашувнинг 57-дақиқасида парижликлар ҳужумкор футболчиси Усмон Дембеле иккинчи маротаба огоҳлантириш олиб, майдонни эрта тарк этди.
Учрашувдан кейин ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике мағлубиятга ким сабабчи эканини айтди.
- Ҳар доим айбдор қидирилади. Агар айбдор бўлса, у менинг ўзим. Мағлубият учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан. Ана, айбдор топилди. Шу лаҳзадан бошлаб, ҳар қандай танқидни кўтараман, - деди Луис Энрике.
Беш турдан кейин ПСЖ тўрт очко билан умумий жадвалда 26-поғонага тушиб қолди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ