"Локомотив" Туркиядаги йиғинни Грузия клуби устидан қозонилган ғалаба билан якунлади
- 9-феврал 2023, 21:57
- 0
- Футбол
Бугун "Локомотив" Туркия йиғинлари доирасидаги сўнгги кунида Грузиянинг "Самтредия" жамоасига қарши баҳс олиб борди.
Унда "темирйўлчилар" ишончли ўйин кўрсатиб, ишончли ҳисобда ғалабага эришди, 2:0. Биринчи бўлимда Шиме Жужул ҳамда Марат Бикмаевнинг киритган голларига рақиблар жавоб бера олишмади.
Шу тариқа, Туркия йиғинларида 8 назорат ўйинида қатнашган "Локомотив" жамоаси 3 ғалаба, 4 дуранг ва 1 мағлубият қайд этди.
"Локомотив" - "Самтредия" 2:0
Голлар: Шиме Жужул (11, 1:0), Марат Бикмаев (20, 2:0).
"Локомотив": Абдумавлон Абдужалилов, Манучеҳр Сафаров, Жалолиддин Жумабоев, Исломжон Қобилов, Олег Зотеев, Жавоҳир Абдуалимов, Санжар Қодирқулов, Анваржон Алижонов, Нурмуҳаммад Тошпўлатов, Марат Бикмаев, Шиме Жужул.
Захирадан тушганлар: Маруф Жумаев, Али Абдураҳмонов, Шерзоджон Комилов, Абдуллоҳ Йўлдошев, Самуел Опеҳ, Маҳди Абдураимов, Мақсудхўжа Аълохўжаев
"Самтредия": Резо Ломидзе, Шалва Эквтимишвили, Мате Абуладзе, Иракли Камладзе, Гиорги Гвишиани, Варлам Киласониа, Реваз Инжгиа, Леван Хмаладзе, Гиорги Корипадзе, Сирилл Тчамба, Давит Киркитадзе, Звиад Натчкебиа
Захирадан тушганлар: Давит Убилава, Иракли Заридзе, Гиви Иоселиани, Абдулакҳ Хайбуллаев, Бакар Миртсхулава.