Асосий мазмунга ўтиш

"Ливерпуль" кучли ҳимоячи билан келишувга эришди

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

У 2021 йилнинг ёзидан бери "Кристал Пэлас" шарафини ҳимоя қилмоқда

Англия терма жамоаси ва "Кристал Пэлас" ҳимоячиси Марк Гехи "Ливерпуль"га ўтиш борасида олдиндан келишиб олган. Бу ҳақда Tribal Football саҳифаларида маълум қилинди.

Клуб ва футболчи ўртасида келаси йилнинг ёзида трансфер бўйича келишувга эришилган. 25 ёшли футболчи мерсисайдликларга текинга ўтиши мумкин, чунки унинг "бургутлар" билан шартномаси 2026 йил июнь ойи охирида тугайди.

Гехи 2021 йилнинг ёзидан бери "Кристал Пэлас" шарафини ҳимоя қилмоқда. Футболчининг трансфер нархи 55 миллион еврога баҳоланмоқда.

Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида Марк 16 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 2 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ