“Ливерпуль” етакчиси “Галатасарой”га қарши учрашувни ўтказиб юборади
- 9-март, 20:43
- Ali Ahmadxo’jayev
- 1
- Футбол
"Ливерпуль"нинг бразилиялик дарвозабони Алисон Бекер 10 март куни Истанбулда бўлиб ўтадиган "Галатасарой"га қарши Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финал дастлабки ўйинини ўтказиб юборади. Бу ҳақда The Times хабар бермоқда.
Футболчи душанба кунги машғулотларда ўзини ноқулай ҳис қилган, мерсисайдликлар дарвозабоннинг соғлиғини хавф остига қўймасликка қарор қилишди. Жамоа дарвозасига навбатдаги ўйинда Георгий Мамардашвили майдонга тушиши кутилмоқда.
Жорий клуб мавсумида 32 та ўйинда Бекер 35 та гол ўтказиб юборди ва 12 марта "қуруқ" ўйнади. Transfermarkt сайти маълумотларига кўра, футболчининг айни дамдаги нархи 17 млн еврони ташкил қилмоқда. Бразилиялик футболчи мерсисайдликлар сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ