Лига 1’нинг 20-туридан ўрин олган учрашувда ПСЖ сафарда "Страсбур" жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Баҳснинг 22-дақиқасида Майюлу ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай, 27-дақиқада мезбонлар сафида Гуэла Дуэ мувозанатни тиклади. Учрашув якунига яқин, ҳал қилувчи дақиқаларда Нуну Мендеш аниқ зарба билан ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди ва парижликларга муҳим ғалаба келтирди.
Шу тариқа, Луис Энрике шогирдлари очколари сонини 48 тага етказиб, турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб қолди.
Лига 1
vs
Paris Saint Germain won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ