Лига 1. ПСЖ қийинчиликсиз "Мец"ни мағлуб этиб, пешқадамга айланди
- 22-феврал, 03:12
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Лига 1’нинг 23-туридан ўрин олган баҳсда ПСЖ ўз майдонида "Мец"ни қабул қилди ва йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ Дуэ ҳисобни очган бўлса, Барколя биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда фарқни иккитага оширди. 77-дақиқада эса Гонсало Рамуш ҳам ўз номини таблога ёздириб, жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди.
Шу тариқа, Луис Энрике шогирдларининг очколари сони 54 тага етди ва парижликлар турнир жадвалида пешқадамга айланди.
Лига 1
vs
Paris Saint Germain won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ