Лига 1. ПСЖ кутилмаганда "Ренн"га имкониятни бой берди
- 14-феврал, 01:07
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Лига 1’нинг 22-турида "Ренн" ўз уйида ПСЖни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, ўйиннинг 34-дақиқасида мезбонлар футболчиси Аль-Тамари ҳисобни очди, 49-дақиқада эса Леполь орадаги фарқни иккитага оширди. Аммо 72-дақиқада Дембеле ҳисобни қисқартирди. Баҳс якунланишига 9 дақиқа қолганида эса Эмболо ҳам гол уриб, ҳисобни 3:1 кўринишга келтирди.
Шу тариқа, "Ренн" очколарини 34 тага етказди. Луис Энрике шогирдлари эса 51 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Агар "Ланс" ушбу турда ғалаба қозонса, биринчи ўринга чиқиб олади.
Лига 1
vs
Rennes won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ