
Лига 1. ПСЖ кутилмаганда дуранг ўйнади
- 29-август 2022, 01:52
- Makhmudov Jamshidbek
- 0
- Футбол
Франция чемпионати 4-тури доирасидаги ПСЖ - "Монако" учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва курашларга бой ўтган учрашувда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Ўйиндаги ҳисоб меҳмонлар томонидан очилди. Баҳснинг 20-дақиқасида Кевин Фолланд гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи таймнинг 70-дақиқасига келиб, Неймар гол урди ва орадаги мувозанатни тиклади. Ўйиннинг қолган дақиқалари ҳам курашларга бой ўтди, аммо бошқа дарвозаларга гол киритилмади.
{game}3904424{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ