Лига 1. Дембеле дубль қайд этган баҳсда ПСЖ йирик ҳисобда зафар қучди
- 8-март 2025, 23:20
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Лига 1нинг 25-тури доирасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.
Ушбу турда Луис Энрике бошчилигидаги парижликлар сафарда "Ренн" устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Беллашувнинг 27-дақиқасида Баркола ҳисобни очган бўлса, 50-дақиқада Рамуш ҳисобни 2 тага етказиб қўйди. 2 дақиқа ўтиб эса рақиб жамоа ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. 90+1 ва 90+4 - минутларда Дембеле дубль қайд этиб, йирик ҳисоб бўлишини таъминлади.
Маълумот ўрнида, ПСЖ кейинги учрашувини 11 март куни "Ливерпуль"га қарши ўтказади. Илк беллашувда 0:1 ҳисобида енгилган эди.
Лига 1
vs
Paris Saint Germain won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ