Левандовски: "Реал" устидан қозонилган ҳар бир ғалаба - катта воқеалик"
- 12-январ, 16:40
- Ali Ahmadxo’jayev
- 0
- Футбол
"Барселона"нинг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски Испания Суперкубоги доирасидаги "Реал"га қарши ўйин якунлари бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди. Жамоалар Саудия Арабистонининг Жидда шаҳридаги "King Abdullah Sports City" стадионида ўйнашди. Учрашув бош ҳаками сифатида Хосе Мунуэра Монтеро ишлади. 3:2 ҳисобидаги ғалабани кўк-анорранглилар нишонлади.
"Реал" устидан қозонилган ҳар бир ғалаба - катта воқеа. Улар деярли ҳар доим паст блокда ўйнашди. Тўпни бир қанотдан иккинчи қанотга олиб ўтишда сабрли бўлишимиз керак эди.
Энг муҳими, бизда яна бир соврин", - дея Робертнинг сўзларини келтиради Madrid Universal Х ижтимоий тармоғида.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ