
Левандовски муҳим ўйинни ўтказиб юборади
- 29-март 2021, 18:15
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски “ЖЧ-2022” саралашининг 3-туридан ўрин олган Англияга қарши ўйинда Польша терма жамоасига ёрдам беролмайди.
Гап шундаки, 32 ёшли футболчи кеча Андоррага (3:0) қарши ўйинда жароҳат олган. Шифокорлар уни тахминан 5-10 кундан сўнг сафга қайтишини айтмоқда. Шу сабабли Польша терма жамоаси мураббийлари Левандовскини муддатидан аввал "Бавария" ихтиёрига қўйиб юборишга рози бўлган.
Англия – Польша учрашуви 31 март куни Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ