
"Лестер" 6 та гол урилган ўйинда ғалаба қозонди, "Эвертон" эса мағлуб бўлди
- 28-ноябр 2021, 20:56
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
АПЛ 13-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар якунига етди.
Ўз майдонида "Уотфорд"ни қабул қилган "Лестер" 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. "Тулкилар" сафида Варди дубль қайд этган бўлса, Мэддисон ҳамда Лукман биттадан гол уришга муваффақ бўлди. Меҳмонлар сафида эса Кинг ва Деннис рақиб дарвозасига тўп киритди.
{game}3610055{/game}
"Лестер" иштирокидаги ўйин билан параллел тарзда бўлиб ўтган "Брентфорд" - "Эвертон" баҳсида майдон эгалари Тоунининг голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
{game}3610050{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ