
- #ЦСКА
- #Легионерларимиз
- #Азиз Ғаниев
- #Галатасарай
- #БАА
- #Персеполис
- #Истиқлол
- #Остон Ўрунов
- #Жалолиддин Машарипов
- #Шабаб Ал Аҳли
- #Ҳусниддин Алиқулов
- #Аббосбек Файзуллаев
- #Ризеспор
Легионерларимиз. Бугун Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар аъзоси ўйнайди
- 8-март 2024, 08:36
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Бугун хорижда ўйнаётган легионерларимиз ўз жамоаси билан чемпионат учрашувларини ўтказади.
Бугун РПЛнниг 20-тур ўйинларига старт берилади. Аббосбек Файзуллаев ҳаракат қилаётган ЦСКА сафарда "Крилья Советов" билан баҳс олиб боради. Беллашув 16:30да старт олади.
БАА чемпионати 15-турида Азиз Ғаниев шарафини ҳимоя қилаётган "Шабаб Ал Аҳли" "Хатта" меҳмони бўлади.
Осиё кубогидан сўнг уч нафар легионеримиз Эрон чемпионатига кўчиб ўтганидан хабарингиз бор. Эрон Про Лигаси 19-туридан Остон Ўрунов жамоаси - "Персополис" ўз майдонида "Фулад"ни қабул қилади. Ўйин 19:00да старт олади.
Бундан ташқари, Жалолиддин Машарипов ўйнаётган "Истиқлол" сафарда "Истиқлол Хузистон" билан беллашади. Ушбу баҳс 21:15да страт олади.
Туркия Суперлигасининг 29-учрашувларига бугун старт берилади. Ҳусниддин Алиқулов жамоаси - "Ризеспор" "Галатасарой" меҳмони бўлади. Учрашув 22:00да страт оладии.