
- #Милан
- #ЦСКА
- #А Серия
- #Элдор Шомуродов
- #Легионерларимиз
- #Бобир Абдихолиқов
- #Азиз Ғаниев
- #Қозоғистон
- #РПЛ
- #БАА Чемпионати
- #Ҳожимат Эркинов
- #Специя
Легионерларимиз. Бугун Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар аъзоси ўйнайди
- 13-май 2023, 12:47
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Қозоғистон чемпионати. Бугун легионерларимиз Бобир Абдихолиқов ва Шаҳбоз Умаров ҳаракат қиладиган Шимкентнинг "Ордабаси" жамоаси сафарда "Мактаарал" билан куч синашади. Учрашув 20:00да старт олади.
БАА Про лигасининг 26-турида Азиз Ғаниев ўйнаётган "Шабаб Ал-Аҳли" ўз уйи, "Ал-Рашид" стадионида "Аджман" клубини қабул қилади. Учрашув 20:35да старт олади. Маълумот учун Дубай клуби муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштирди.
РПЛ. Бугун Россия премьер-лигасининг 27-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Улардан бирида легионеримиз Ҳожимат Эркинов жамоаси "ЦСКА" майдонига сафар қилади. Мазкур ўйин 21:00да старт олади.
А Серия. Италия А Сериясининг 35-турида Ўзбекистон МТЖ сардори ҳаракат қилаётган "Специя" ўз уйида "Милан"ни қабул қилади. Учрашув соат 21:00да старт олади.