
Легионеримиз жамоаси РПЛда кетма-кет 7 ўйинда мағлуб бўлди
- 27-май 2023, 21:19
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Россия премьер-лигасининг 29-туридан ўрин олган “Торпедо” – “Оренбург” учрашуви якунига етди. Ўйин 3:1 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди. "Торпедо" сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Ҳожимат Эркинов беллашувни асосий таркибда бошлади.
Пойтахт клуби РПЛда кетма-кет 7 ўйинда мағлуб бўлди, бу клуб тарихидаги Россия чемпионатидаги энг ёмон мағлубиятлар сериясидир, деб хабар бермоқда "Opta" статистик портали.
Эслатиб ўтамиз, кейинги мавсумда Хосеп Клотет шогирдлари Биринчи лигада ўйнайди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ