
Швециялик ҳужумчи Себастьян Ларссон терма жамоадаги фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди.
"Масъулиятни кейинги авлод зиммасига юклайдиган вақт келди. Мен швед футболининг келажаги порлоқ эканига ишонаман. Мен сизларни ёнингизда туриб қўллаб-қувватлайман”, - деб ёзди 36 ёшли футболчи ўзининг инстаграмдаги саҳифасида.
Ларссон Швеция терма жамоасида 2008 йилдан буён ҳаракат қилиб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида жами 133 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 10 та гол ҳамда 22 та голли узатма ёздириб қўйди.
У 2018 йилдан буён Швециянинг АИК клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Ларссон фаолияти давомида “Арсенал”, “Бирмингем”, “Сандерленд” ва “Халл Сити” каби клубларда ўйнаган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ