Ла Лига. "Вильярреал" қийинчиликсиз "Эспаньол"ни енгиб, "Атлетико"га етиб олди
- 10-феврал, 03:23
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Ла Лиганинг 23-туридан ўрин олган сўнгги баҳсда "Вильярреал ўз майдонида "Эспаньол" ни қабул қилди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, 35-дақиқада Жорж Микаутадзе ҳисобни очди, 41-дақиқада эса меҳмонлар футболчиси Жозе Салинас ўз дарвозасини ишғол қилиб, орадаги фарқни иккитага оширди. Кейин Николас Пепе ва Альберто Молейро ҳам гол урди ва ҳисобни йириклаштирди. Аммо каталонияликлар аъзоси Леандро Кабрера асосий вақт сўнгида ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди.
Шу тариқа, "сариқ сувости кемаси" ўз очколарини 45 га етказиб, 3-ўринда бораётган «Атлетико» билан тенглашиб олди.
Ла Лига
vs
Villarreal won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ