
Ла Лига. "Реал" "Сити"га қарши ўйин олдидан қийин ғалабани қўлга киритди, Тчуаменидан супер гол!
- 13-апрел 2024, 23:26
- 0
- Футбол
Испания Ла Лигаси 31-туридан ўрин олган "Мальорка" - "Реал" баҳси бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар кичик 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Ягона голга Орельен Тчуамени муаллифлик қилди. У олис масофадан йўлланган кучли зарбаси эвазига беллашувдаги ягона голни киритди.
Шу тариқа, "қироллик клуби" мазкур ғалаба эвазига очколари сонини 78 тага етказиб, пешқадамликни мустаҳкамлади. "Мальорка" эса 31 очко билан 15-поғонани банд этган.
Маълумот ўрнида, "Реал" 17 апрель куни тунда Европа чемпионлар лигаси чорак финал жавоб учрашуви доирасида "Манчестер Сити"га қарши саф тортади. Дастлабки тўқнашувда 3:3 ҳисоби қайд этилганди.
Ла Лига
vs
Real Madrid won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ