Ла Лига. "Реал" Мбаппе ва Родригонинг голлари эвазига қийинчилик билан ғалаба қозонди
- 15-декабр 2025, 02:49
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Испания Ла Лигасининг 17-турида "Реал Мадрид" сафарда қийин учрашувни ўтказган бўлса-да, "Алавес" устидан ғалаба қозонди (2:1).
Беллашувнинг 24-дақиқасида жароҳатдан қайтган Килиан Мбаппе Жуд Беллингемнинг чиройли пасини голга айлантирди. "Алавес" футболчиси Карлос Висенте эса 68-дақиқада офсайд чизиғини ушлаш бўйича мастер класс ўтаб берди ва ҳисобни тенглаштирди. 76-дақиқага келиб Винисиус Жуниорнинг тривела узатмасини Родриго голга айлантирган ҳолда, "қаймоқранглилар"нинг ғалабасини таъминлади.
Маълумот ўрнида, "қироллик клуби" ушбу тўқнашувдаги ғалабаси орқали очколар сонини 39 тага етказиб олиб, пешқадам "Барселона" билан фарқни 4 тагача қисқартириб олди.
Ла Лига
vs
Real Madrid won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ