Ла Лига. "Реал" мавсумни минимал ҳисобдаги ғалаба билан бошлади
- 20-август 2025, 01:53
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Хаби Алонсо бошчилигидаги "Реал Мадрид" Ла Лиганинг илк турида "Осасуна" билан куч синашиб, 1:0 ҳисобида муваффақиятга эришди.
Биринчи бўлимда "қироллик клуби" бир неча хавфли ҳужумлар уюштирган бўлса-да, гол ура олади. Бироқ, иккинчи бўлимнинг 51-дақиқасида Килиан Мбаппе 11 метрлик жарима зарбасида унумли фойдаланган ҳолда, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ушбу гол эса ўйин тақдирини ҳал қилди.
Маълумот ўрнида, "қаймоқранглилар" навбатдаги учрашувини 24 август куни "Овьедо"га қарши ўтказади.
Ла Лига
vs
Real Madrid won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ