Ла Лига. "Барселона" йирик ҳисобда "Леванте"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида пешқадамга айланди!
- 22-феврал, 22:37
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Ла Лиганинг 25-туридан ўрин олган баҳсда "Барселона" ўз уйида "Леванте"ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ Марк Берналь ҳисобни очган бўлса, 32-дақиқада Канселонинг узатмасидан сўнг Френки де Йонг орадаги фарқни иккитага оширди. 81-дақиқада эса Фермин Лопес узоқ масофадан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни йириклаштирди.
Шу тариқа, каталонияликларнинг очколари сони 61 тага етди ва жамоа турнир жадвалида пешдамга айланди.
Ла Лига
vs
FC Barcelona won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ