Ла Лига. "Барселона" яна мағлубиятни ғалабага айлантирди
- 28-сентябр 2025, 23:29
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Испания Ла Лигасининг 7-турида Ханс-Дитер Флик мураббийлигидаги "Барселона" клуби ўз уйида "Реал Сосьедад"ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
"Кўк-анорранглилар" бу турда ҳам мағлубиятга учраётган пайтда камбек амалга ошириб, ғалабани илиб кетди. Ламин Ямал эса захирадан майдонга тушиб, муҳим рўлни ўйнади.
Учрашувнинг 31-дақиқасида Альваро Одриосола ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Бўлим якунланаётганда эса Жюль Кунде орадаги фарқни йўққа чиқазиб, бўлим 1:1 билан тугашини таъминлади. Тўқнашувдаги муҳим голни эса 59-дақиқасида Ямалнинг узатмасини Роберт Левандовский голга айлантириб, каталонияликларга муҳим ғалабани тақдим этди.
Ла Лига
vs
FC Barcelona won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ