Ла Лига. "Барселона" сафарда "Вильярреал"ни ишончли ҳисобда таслим қилди
- 21-декабр 2025, 22:04
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Ла Лиганинг 17-туридан ўрин олган "Вильярреал" — "Барселона" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Мазкур баҳсда каталонияликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, 12-дақиқада Рафинья пенальтидан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди. 63-дақиқада эса Ламин Ямал гол уриб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Шунингдек, баҳс давомида мезбонлар футболчиси Ренато Вейга 39-дақиқада қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этди.
Шу тариқа, Ханси Флик шогирдларининг жамғарган очколари сони 46 тага етди ва жамоа турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.
Ла Лига
vs
FC Barcelona won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ