Ла Лига. "Барселона" Каталония дербисида йирик ҳисобда зафар қучди, Левандовскидан дубль
- 30-март 2025, 21:06
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Ла Лига 29-тури доирасида "Барселона" ўз майдонида "Жирона"ни қабул қилди. Ушбу учрашувда "кўк-анорранглилар" 4:1 ҳисобида зафар қучди.
"Барса" сафида Левандовски дубль қилган бўлса, Ферран бир маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилди. Шунингдек, меҳмонлар ҳимоячиси Крежи ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. "Жирона"нинг ягона голи Данжума томонидан киритилди.
Ушбу ғалабадан сўнг "Барселона" "Реал" билан 3 очколик фарқни яна тиклаб қўйди.
Ла Лига
vs
FC Barcelona won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ