Ла Лига. "Барселона" камбэк амалга ошириб, "Атлетико"ни мағлуб этди
- 3-декабр 2025, 02:58
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Испания Ла Лигасининг 15-турида Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги "Барселона" "Камп Ноу" стадионида "Атлетико Мадрид"ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлди.
Дастлаб, тўқнашувнинг 19-дақиқасида Алекс Баэна Гарсия дарвозасини ишғол қилди. Орадан 7 дақиқа ўтиб эса яқиндагина сафга қайтган Рафинья Педрининг узатмасидан сўнг орадаги фарқни йўққа чиқазди. Иккинчи бўлимнинг 65-дақиқада Олмо каталонияликларни олдинга олиб чиқди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида эса Ферран Торрес жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилиб, беллашувга нуқта қўйди.
Эслатиб ўтамиз, "кўк-анорранглилар" очколар сонини 37 тага етказиб олиб, "Реал" билан фарқни 4 тагача оширди.
Ла Лига
vs
FC Barcelona won after full-time.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ