
Ла Лига. "Барселона" "Атлетик"ни мағлуб этди ва 2-ўринга кўтарилиб олди
- 1-феврал 2021, 06:19
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Испания Ла Лигасининг 21-турида “Барселона” ўз майдонида “Атлетик”ни қабул қилди.
“Камп Ноу”даги ўйин 2:1 ҳисобида майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди. Шу куни “Барса”га ғалаба келтирган голларга Лионель Месси (20') ва Антуан Гризманн (74') муаллифлик қилди. Бильбаоликлар ҳисобига ёзилган голни эса Жорди Альба (49' автогол) ўз дарвозасига киритиб қўйди.
Ушбу ғалабадан сўнг "Барселона" ўз очколари сонини 40 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида 2-ўринга кўтарилди.
{game}3424238{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ