Ла Лига. "Барса" "Жирона"га мағлуб бўлди. "Реал" эса ушбу турдан сўнг етакчи бўлиб олди
- 17-феврал, 02:57
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Испания Ла Лигасининг 24-туридан ўрин олган сўнгги тўқнашув ҳам ўз ниҳоясига етди.
Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги "Барселона" сафарда "Жирона" билан баҳс олиб бориб, 2:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Биринчи бўлимда мухлислар гол кўришмади, "Барса" футболчилари "Атлетико"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг қандайдир кайфиятсиз ҳаракат қилишди. Бўлим сўнггида Ламин Ямал 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади.
Иккинчи бўлимнинг 59-дақиқасида Кубарси Кунденинг узатмасидан сўнг бош билан зарба йўллаб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Орадан 3 дақиқа ўтиб эса Тома Лемар Жоан Гарсия дарвозасини ишғол қилди (1:1). 87-дақиқада мезбонлар иккинчи голни киритиб, ғалабани илиб кетди. Гол муаллифи - Фран Бельтран!
Маълумот ўрнида, ушбу турдан сўнг "Реал Мадрид" 60 очко билан турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги "кўк-анорранглилар" ҳисобида эса 58 мавжуд!