Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
- 25-январ, 20:15
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Ла Лиганинг 22-тури доирасида "Атлетико Мадрид" ўз майдонида "Мальорка" жамоасини қабул қилди. Учрашувда "матрасчилар" 3:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди.
Ҳисоб 22-дақиқада Александр Сёрлот томонидан очилди. 75-дақиқада эса меҳмонлар футболчиси Давид Лопес тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди. Қолган дақиқаларда Тьяго Альмада ҳам гол уриб, ўйиндаги якуний ҳисобни белгилаб қўйди.
Шу тариқа, Диего Симеоне шогирдлари очколарини 44 тага етказиб, турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.
Ла Лига
vs
Atlético Madrid won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ