Ла Лига. "Атлетик" "Райо Вальекано"ни таслим этган бўлса, "Хетафе" "Севилья"дан устун келди
- 26-август 2025, 02:25
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Испания Ла Лигаси 2-турнинг сўнгги учрашувлар бўлиб ўтди.
Эрнесто Вальверде бошчилигидаги бильбаоликлар ўз уйида Мадриднинг "Райо Вальекано" клубини қабул қилиб, минимал 1:0 ҳисобида зафар қучди. Беллашувдаги ягона голни эса 66-дақиқада Сансет 11 метрлик жарима зарбасидан киритди.
"Хетафе" эса сафарда "Севилья" билан тўқнаш келди ва 2:1 ҳисобида муваффақиятга эришди.
Энг қизиқ томони шуки, ўйиндаги барча голни меҳмонлар футболчиси ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Дастлаб Лисо 15-дақиқада жамоасини олдинга олиб чиқди. 45-дақиқада эса жамоа ҳимоячиси Иглесиас ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди ва ҳисоб тенглашди. Бироқ, иккинчи бўлимнинг 51-дақиқасида Лисо дублни расмийлаштирди ва жамоасининг 3 очко олишини таъминлади.
{game}19439260{/game}
{game}19439260{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ