Ла Лига. Антонининг ягона голи эвазига "Бетис" "Атлетико"ни мағлуб этди
Muhammadqodir Ruzmatov
Учрашув якунланди.
Ла Лиганинг 23-туридан ўрин олган учрашувда "Атлетико Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"ни қабул қилди. Беллашув меҳмонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Учрашувдаги ягона гол 28-дақиқада бразилиялик футболчи Антони томонидан киритилди. Диего Симеоне шогирдлари қолган вақт давомида ҳисобни тенглаштира олишмади.
Шу тариқа, "Бетис" очколари сонини 38 тага етказиб, турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда. "Матрасчилар" эса 45 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳлар (0)