Кутиб олинг! Тимо Вернер АПЛга қайтди
- 10-январ 2024, 00:09
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
Расман "Тоттенхэм" Тимо Вернер трансферини эълон қилди.
Ҳужумчини "шпорлар" 17 миллион еврога сотиб олиш опсияси билан мавсум сўнггига қадар ижарага олди. У жамоа таркибида 16-рақамда ҳаракат қиладиган бўлди.
Вернерга аввалроқ "Манчесетр Юнайтед" қизиқиш билдирганди, лекин курашда "Тоттенхэм" фаолроқ эди ва лондонликлар трансферни илиб кетди.
Маълумот учун, Вернер 2020-2022 йилда ҳам Премьер-лигада ҳаракат қилган. У "Челси" билан Чемпионлар лигаси ва УЕФА суперкубогини қўлга киритган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ