
Куман эски жойига қайтади
- 21-март 2022, 15:25
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Нидерландияда Рональд Куманни терма жамоа бош мураббийлигига қайтариш варианти жиддий кўриб чиқилмоқда.
NOS нашри хабарига кўра, Нидерландия қироллик футбол ассоциацияси аллақачон 59 ёшли мутахассис билан музокаралар бошлаган. Гап ЖЧ-2022дан кейинги тайинланиш ҳақида кетмоқда, яъни Нидерландиянинг амалдаги устози Луи ван Галнинг шартномаси якунига етади.
Эслатиб ўтамиз, Куман 2018 йилдан 2020 йилгача Нидерландия терма жамоасини бошқарган, шундан сўнг у октябрь ойида ишдан "Барселона"га жўнаб кетган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ