
Кубарси: "Баъзида дарсларимни ўтказиб юбормоқдаман"
- 1-ноябр 2024, 16:33
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
"Барселона"нинг 17 ёшли ҳимоячиси Пау Кубарси ўқиш ва футболчилик фаолиятини биргаликда олиб боришни уддаламоқда. Бу ҳақда "RAC1" хабар берди.
- Мен ўрта мактабнинг иккинчи курсида ўқийман. Эрталаб "Барселона" билан машқларда бўламан. Сўнг мактабга бораман ва у ерда соат 15:00 дан 20:00 гача бўламан.
Агар Чемпионлар лигаси ўйини бўлса ёки мен жамоа билан сафарга борсам мактабни ўтказиб юборишимга тўғри келади. Шунда мен синфдошларимдан ўтказиб юборилган дарсларнинг конспектларини сўрайман, - деди "кўк-анорранглилар"нинг ёш ҳимоячиси.
Маълумот учун, Кубарси Араухо ва Кристенсиннинг жароҳатлари фонида жамоанинг асосий ҳимоячилардан бирига айланиб улгурди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ